Оренбургда психологлар 12 соат давомида жавобсиз муҳаббат туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини бу ишдан қайтаришга уринишди. Оренбург вилояти ички ишлар бошвармаси хабар беришича, 20 яшар йигит Ленин суди биносидан сакрамоқчи бўлган.

Йигит жавобсиз муҳаббат туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини тан олган. У бинодан психологлар билан давом этган узоқ суҳбатдан сўнг рози бўлган. Шундан сўнг у қўлга олинган. Унга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиши кутилмоқда.

Полиция аввалига йигитни бинодан туширишга ҳаракат қилишган. Аммо бинонинг конструкцияси бунга халақит қилган.

SHARE