John M. Mantel; Steve Hirsch/New York Post

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Леонид Казиев Нью-Йоркнинг Квинс округида қўлга олинди. Нью-Йорк жанубий округи прокурори Прит Бҳараранинг айтишича, у уч марта банкни ўмарганликда айбланмоқда.

“Электрон банк хизматлари ривожланган ҳозирги кунда ҳали ҳам эски усулда банкни ўмариш ҳолатлари учраб турибди”, деди прокурор.

Федерал тергов бюроси директори ёрдамчиси Диего Родригеснинг айтишича, Казиев банк ходимларига қурол билан ўқталиб, нақд пул талаб қилган.

Нью-Йорк полицияси вакилларининг айтишича, 38 яшар Леонид Казиев асли ўзбекистонлик бўлиб, ҳозирги кунда АҚШ фуқароси ҳисобланади.

ФТБ маълумотларига кўра, у Bank of America банкидан 10100 доллар, HSBC банкидан эса икки марта — 2014 йилнинг 9 декабрида 12 минг, 2015 йилнинг 5 июнида эса 10400 доллар ўмарган.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, у ҳар бир ўғирлик учун 20 йилгача, қурол билан таҳдид қилгани учун 7 йилдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

SHARE