mid.ru

Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ташриф сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказди.

Россиялик дипломатнинг қайд этишича, гуманитар алоқалар, маданий тадбирларни ўтказиш, тарихий саналарга бағишланган биргаликдаги тадбирларни амалга ошириш, хусусан, келгуси йилда Алишер Навоийнинг 575 йиллиги кенг нишонлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

“Ўзбекистонда бўлганида каби Россияда ҳам биз ҳар йили 9 февраль куни буюк ўзбек шоирининг туғилган кунини нишонлаймиз. Аммо келгуси йилда ушбу тадбирнинг юбилей сана эканини ҳисобга олиб, ушбу санани кенг ва муносиб нишонлаш учун қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олдик”, деди Сергей Лавров.

Сергей Ларвов, ўз навбатида, Ислом Каримовга, умуман, Ўзбекистон раҳбариятига рус тилига кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди. Кўплаб мамлакатлар, қарийб барча олий таълим муассасаларида рус тили ўқитилади. Рус маданияти маркази фаолият юритмоқда, Россияда ўзбекистонлик талабалар, шу жумладан, давлат стипендияси асосида таҳсил олмоқда. Вазирнинг айтишича, Россияда 11 минг ўзбекистонлик ўқимоқда.