Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Марғилон шаҳри аҳолиси “Ислом давлати” террористик ташкилоти сафига одамларни ёллаётган шахсларнинг жиноий қилмишларини қоралаган.

12news.uz сайтининг шаҳар маъмурияти вакилига таяниб хабар беришича, бундай шахслар ҳатто ўз қариндошларини ҳам хориждаги террористларга сафига қўшишдан тап тортишмаяпти.

Ҳокимлик вакилига кўра, марғилонлик 30 яшар Абдужаббор Тошболтаев Туркиядан туриб, ватандошларини фаол равишда Суриядаги хатти-ҳаракатларга жалб қилган.

“Жумладан, у Ўзбекистондан ўз оиласининг 20 нафар вакилини олиб чиқиб кетишни уюштирган”, дейилади хабарда.