АҚШ Президенти Барак Обама Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга ва халқига ўзи ва рафиқаси Мишель Америка халқи номидан энг яхши тилакларини йўллади.

“Бутун дунё мусулмонлари қатори бизнинг кўп сонли ва фаол америкалик мусулмонлар жамоаси ҳам Рамазон ойи давомида маънавий-руҳий янгиланиш ва сидқидилдан адо этилган амаллар орқали Яратганга янада яқинроқ бўлишга интилди”, дейилади табрикда.

Барак Обаманинг ёзишича, бу ой иймон-эътиқод туфайли англаб етиладиган, ўз вақтини яқин кишилар даврасида ўтказиш, ночор ва муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, ақлу заковат ва тинчлик ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш дамлари бўлди. Шу билан бирга, бу ойда рўза тутиш ва ибодат анъаналари бизнинг барчамиз эъзозлайдиган умумбашарий қадриятларни ёдга солди.

“Кириб келаётган йил Сизга шодлик ва қувонч, фаровонлик ва бахт олиб келсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин!”, дейилади мактубда