Юрий Корсунцев / «Газета.uz»

Шу йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон олий ўқув юртлари қабул комиссияларининг иши тугади. Тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтади.

Давлат тест маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига 605 836 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Бу Ўзбекистон олий таълим тизимидаги мутлақ рекорддир. Жорий йилда бакалавриат йўналишига ажратилган квоталар 57 957 тани ташкил қилади. Шу тариқа, бир ўрин учун танлов 10,45 кишини ташкил этади.

2014 йили олий таълим муассасаларига 543 минг талаба ҳужжат топширган эди.