Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 6 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабарида айтилишича, Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ҳамда либераллаштиришга, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини рўёбга чиқаришга, аҳолининг фаровонлигини оширишга ва ижтимоий муҳофаза қилинишини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда.

“Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.

Ялпи мажлисда сенаторлар конституциявий ваколатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қиладилар.

Сенат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси бўлиб, вакиллик органи ҳисобланади. У йилига камида уч марта ўз мажлисини ўтказади.

SHARE