Ўзбекистон пойтахти марказида — Мустақиллик шоҳ кўчасида китоб дўконлари очилади. Бу ҳақида ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, китоб дўконлари тармоғини янада ривожлантириш мақсадида Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган 6-7-бинолардан тегишинча 1650 метр квадрат ҳамда 270 метр квадрат жой Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тасарруфига ўтказилади.

2015 йил 1 май ҳолатига кўра Ўзбекистонда 110 та нашриёт, 1650 та матбаа корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган.

Республика нашриётлари томонидан ҳар йили 3 минг номдан зиёд, умумий адади 45 миллион нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари нашр этиляпти.

SHARE