газета.uz

Ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси АҚШ Калифорния штатидаги Silicon valley’га ташриф буюришди. Дунёнинг энг йирик инновацион компаниялари жойлашган ушбу ҳудудда тадбиркорлар 10 кун давомида илғор фан ва ишлаб чиқариш ютуқлари билан танишишади.

Газета.uz хабар беришича, тадбиркорлар Google, Tesla, GAP ва бошқа компаниялари фаолияти билан танишади. Интернет нашри эса ушбу сафар бўйича ахборот кўмагини кўрсатмоқда. Уларнинг фаолияти билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбир чоғида тадбиркорлар дунёга машҳур Стэнфорд университетига ташриф буюришади, йирик компаниялар ва стартаплар фаолияти билан танишишади.