Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари АҚШда бўлиб қайтишди.

Интернет манбаларининг айтишича, ўзбекистонлик меҳмонлар АҚШдаги қатор йирик ахборот-кутубхона муассасаларига ташриф буюрди. Сафар чоғида улар АҚШ Конгресси кутубхонаси, шунингдек, мамлакат таълим ва музей муассасалари қошидаги бошқа кутубхоналар фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари Нью-Йорк, Бруклин, Бостон жамоат кутубхоналаридаги ҳамкасблари билан учрашди, уларнинг фаолияти, истиқболдаги режалари билан танишиб, улар билан китоб алмашишни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олди.

SHARE