mfa.uz

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Ҳоугланд Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф доирасида иккитомонлама маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, дипломат 2014 йил бошида Ўзбекистонга келган эди.

Ўшанда икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ривожланиш истиқболлари борасидаги масалалар муҳокама этилиб, бир қатор халқаро ва минтақавий муаммолар борасида ўзаро фикр алмашилган эди.