Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси 2015 йилнинг биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, шу йилнинг январь—июнь ойларида 72,2 триллион сўмлик ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 8,1 фоизлик ўсишни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида саноат маҳсулотлари ҳажми 108,1, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 106,5, инвестициялар 109,8, қурилиш ишлари 118, чакана товар айирбошлаш 114,8 фоизни ташкил қилди.

Мамлакат ташқи савдо айланмаси 12,635 миллиард долларни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 12,572 миллиард долларни ташкил этиб, 0,5 фоиз ўсиш кўрсаткичини намойиш этди.

Экспорт ҳажми эса 6,359 миллиард долларни ташкил қилиб, 7,4 фоизни ташкил этди. Импорт ҳажми эса 6,275 миллиард долларга етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга камайган.

Ташқи савдо ижобий сальдоси 83,4 миллион долларни ташкил қилди.