Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 13 июлидан АҚШда террорчиликда айбланаётган, асли ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов иши бўйича суд эшитуви бошланди. Бу ҳақида Америка матбуоти хабар тарқатди.

32 ёшли Фазлиддин Қурбонов 2013 йилнинг 17 май куни Айдаҳо штатининг Бойсе шаҳрида ҳибсга олинган эди. У одамларни портловчи қурилмалар тайёрлашга ўргатганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Қурбонов “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га алоқаси бўлган ҳамда террористик гуруҳларни моддий қўллаб-қувватлаган.

Ўтган ҳафта Қурбонов иши бўйича Германиянинг Халқаро хавфсизлик масалалари институти эксперти доктор Гуидьо Штайнберг ҳам ўз хулосаларини берди.

Унинг фикрича, Ўзбекистон исломий ҳаракати террористик ташкилоти АҚШни бош душмани сифатида билмаса-да, асосий душманларидан бири сифатида кўради. Сўнгги йилларда ушбу террористик минтақавий даражада давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиб келади.

Германиялик экспертнинг фикрича, “ЎИҲ Марказий Осиёдаги энг кучли ва кенг тарқалган террористик ташкилотдир. Ушбу террористик гуруҳ бугунги кунла Покистондаги қабилалар жамияти ҳукумрон бўлган Вазиристонда қарор топган”.

“У қуролланган ҳарбий ташкилот ва ўз душманларига қарши ҳужум қилади”, деди Штайнберг. Германиялик эксперт ЎИҲнинг “халқаролашуви”ни ҳам изоҳлаб берган.

Прокурорнинг агар ЎИҲга имкон берилса, АҚШ шу ерда ва хорижда ҳужум қиладими, деган саволига эксперт “Ҳа, шак-шубҳасиз”, деб жавоб берди.

Толибондан фарқли ўлароқ ЎИҲ террористик ташкилоти ташкилотини тарк этмоқчи бўлган сафдошларини қатл қилиши билан ажралиб туради. Шунинг учун ЎИҲга киргандан сўнг ортга йўл йўқлигини эксперт тушунтириб берди.

Терроризм бўйича эксперт, шунингдек, Фазлиддин Қурбоновнинг шахсий ёзишмаларида ишлатилган қатор жумлаларга изоҳ бериб ўтди.

Суд эшитуви пайшанба куни давом этади.