UzA

2015 йил 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида кечки концерт вақтида кўприк устида кўп одам тўпланганлиги туфайли кўприк ён панжараларининг бир қисми бузилиб тушган. Ҳукумат комиссиясининг ахборотининг айтилишича, оқибатда айрим томошабинлар кўлга тушиб кетган. Ҳалок бўлганлар бор. Хабарда уларнинг сони келтирилмаган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг топшириғига биноан содир бўлган фавқулодда ҳодисанинг сабабларини пухта ўрганиш ва аниқлаш, оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукумат комиссияси томонидан бевосита воқеа жойига бориб, ҳалок бўлганлар оилаларига ва жабрланган шахсларга ижтимоий – моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, воқеа тафсилотлари ва сабабларини ҳар томонлама аниқлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

SHARE