UzA

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Берлин, 2014 йил 14 октябрь) ратификацияни ратификация қилди.

Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, Баённомада амалдаги Битимга солиқ соҳасида ахборот алмашиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тузатишлар киритилиши назарда тутилаётир.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Баённоманинг қабул қилиниши икки мамлакат ўртасида солиққа доир ахборот алмашиш жараёнини тезлаштиришга, солиқлар тўлашдаги турли суиистеъмолликларга қарши курашишга, шунингдек, резидентлар томонидан тўланмаган солиқларнинг томонлар бюджетларига ўз вақтида келиб тушишига кўмаклашади.