podrobno.uz

Тошкент шаҳрида “Пушкин даври” боғи ташкил этилади. Ўзбекистон пойтахти марказида — Шота Руставели ва Бобур кўчалари кесишган жойда, “Ўзбекенгилсаноат” компанияси олдида мустақиллик арафасида Пушкин номидаги боғни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига асосланиб, хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, айнан ўша жойга бугунги кунда “Динамо” стадиони олдида жойлашган Пушкин ҳайкали кўчириб олиб келинади.

“Биз Пушкин ҳайкалини янги жойга кўчириш юзасидан якуний тўхтамга келдик. Эндиликда ушбу ҳайкал “Ўзбекенгилсаноат” компанияси қаршисидан жой олади. Ҳайкални янги жойга кўчириш таклифи Тошкент шаҳар ҳокимлигига Рус маданият маркази томонидан тақдим қилинган. Ушбу ҳудудда янги парк очиш режалаштирилмоқда. “Пушкин даври” деб номланган янги парк учун 4,5 гектар жой ажратилади. Қиёслаш учун айтиш керакки, Пушкиннинг ҳайкали ҳозирда турган жой 1,5 гектардан иборат”, деди Тўхтаев.

Кун.uz хабар беришича, бундан ташқари, кутубхона ва музей, 300 ўринли автотураргоҳ, шунингдек, хиёбон бўйлаб Пушкин даври услубига мослаштирилган кўча кафелари яратиш имконияти кўриб чиқилмоқда.“У ерда аллақачон Руставели ва Бобур кўчалари бор, Руставелига ҳайкал ўрнатилган, Бобур номига боғ очилган. Булар жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидир. Пушкин ҳайкали кўчирилгач, Тошкентда ўзига хос адабий учбурчак ҳосил бўлади”, – деди Рус Миллий маданий маркази раиси Александр Аристов.