АҚШ Президенти Барак Обама Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга миннатдорлик мактубини йўллади.

“Сизга мустақиллигимизнинг 239 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табригингиз учун Америка Қўшма Штатлари халқи номидан чуқур миннатдорлик билдираман”, дейилади мактубда.

Обаманинг қайд этишича, америкаликлар ушбу байрам муносабати билан мустақиллик, эркин ва озод ҳаёт, қадр-қиммат ҳамда бахт-саодатга интилиб яшаш ҳуқуқи принципларига асосланган янги давлат барпо этиш имконини берган олий мақсадлар ҳақида ўйлашади. Ушбу қадриятлар мамлакат асоси ва АҚШ халқини бирлаштирадиган муҳим восита бўлиб қолмоқда.

“Ўтган йиллар воқеалари мазкур қадриятлар аҳамиятини ва барча учун муҳим бўлган эркин ва озод ҳаётни ҳимоя қилишда ва ушбу ғояни илгари суришда мамлакатларимиз муҳим ўрин тутишини ёдга солади”, деб якунланади мактуб.

SHARE