Google компанияси асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин янги Alphabet.Inc корпорациясига асос солишганини маълум қилишди. Янги ребриндингга кўра, Alphabet бош компания бўлиб, глобал қидирув хизмати — Google унинг таркибий қисмига айланади. Ларри Пейжнинг сўзларига кўра, бу Google активларини бошқаришни тушунарлироқ бўлишига олиб келади.

Хабарларда айтилишича, Ларри Пейжнинг ўзи Alphabet ижрочи директори, Сергей Брин эса компания президенти бўлади. Компаниянинг амалдаги вице-президенти Сундару Пичаи бевосита Google бошқаруви билан шуғулланади.

Бу хабар эълон қилинган пайтда АҚШ биржалари ёпилган бўлса-да, ундан кейинги савдоларда Google акциялари 5 фоизга қимматлади. Хабарда айтилишича, Google акциялари автоматик тарзда Alphabet акцияларига айлантирилади.

Маълумот учун шуни айтиш керакки, Google компаниясининг капитализацияси 440 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилади.
CMFWiG9WoAA2spg

SHARE