podrobno.uz

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳрида Пушкин ҳайкалини кўчириш тўғрисида Россия тарафини олдиндан хабардор қилган. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ахборотда айтилишича, ҳайкалнинг кўчирилиши Ўзбекистон пойтахтининг архитектура қиёфасини ўзгартириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида амалга оширилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида айтилишича, таниқли ҳайкалтарош Михаил Аникушиннинг ушбу иши (ҳайкал) узоқ йиллар давомида Ўзбекистон халқи учун буюк шоирнинг ижодий меросини эъзозлашда, Россия — Ўзбекистон маданий алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаган.

“Россиялик ватандошларимиз ва ўзбек жамоатчилиги учун хотира кунларида ҳайкал атрофида тўпланиш анъанага айланган”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Россия тарафи ҳайкални “шундай кўчиришни таклиф қилдики, янги жой шаҳарликлар бориши ҳамда маданий тадбирларни ўтказиш учун қулай бўлиши керак”. Ўзбекистон тарафи бу таклифни катта қизиқиш билан қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги рус маданий маркази Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёдгорликнинг қулайроқ жойга кўчирилиши таклифи билан чиққан. Унинг аввалги ўрни эса катта шоҳкўчалар кесишмасида жойлашган бўлиб, оммавий тадбирларнинг ўказилишида ноқулайлик туғдирар эди.

Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари Азамат Тўхтаевнинг маълум қилишича, Пушкин ҳайкали ўрнатилиши кўзда тутилган янги жой янги маданий объект – “Пушкин даври” боғига айлантирилади. Ушбу истироҳат боғидаги ишлар август ойи охирларига қадар давом этади.

Тошкент шаҳридаги Пушкин ҳайкали шоир таваллудининг 175 йиллиги муносабати билан 1974 йили бунёд этилган эди. Бронза ва гранитдан ишланган ёдгорлик россиялик ҳайкалтарош Михаил Анушкин ижодига мансуб. Ҳар йили 6 июнь – рус тили куни ва Пушкин таваллуди муносабати билан бу ерда тантанали маросим ўтказилиб, унинг пойига гуллар қўйилади.

<img src=”http://vatandosh.uz/wp-