Ўзбекистонда террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан қопланади. Бу борада махсус қонунга тегишли ўзгартиш киритилди.

Президент томонидан имзоланган ҳамда матбуотда эълон қилинган қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартиш киритилди. Унга мувофиқ, террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан қопланиши аниқлаштирилиб қўйилди.

SHARE