Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Курманов Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Унинг номзоди Президент Ислом Каримов тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан шу йилнинг 7 август куни тасдиқланган.

2015йилнинг 11 август куни Алишер Курманов Тошкентдан Лондонга жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Алишер Курманов 2014 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари, кейинчалик биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

У шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.