gazeta.uz

2015 йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, илгари “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясида ишлаган Музаффар Камалиддинов вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда вазирлик бошқарувида жиддий ўзгаришлар юз берди. Хусусан, шу йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Коллегиясида янги тайинланган вазирнинг биринчи ўринбосари Жавлон Вахабов, вазир ўринбосарлари Саидикрам Ниязходжаэв ва Гайрат Фазилов таништирилди. Илгари Ж.Вахабов ташқи ишлар вазири ўринбосари, С.Ниязходжаев иқтисод вазири ўринбосари, Г.Фазилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги Элчихонаси маслаҳатчиси лавозимларида ишлаганлар.