Ўзбекистоннинг 40 нафари ўқитувчиси Буюк Британияда малака оширади

Жорий йилда 40 нафар ўқитувчи Буюк Британияда малака ошириб келади. Бу ҳақида “Телеграф” нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда халқ таълими тизимида 383 минг 625 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Республикадаги таълим муассаларини малакали кадрлар билан таъминлаш 2015—2016 ўқув йилига тайёргарлик кўришнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Яқинлашаётган янги ўқув йилида 3-синфда чет тили ўқитилиши муносабати билан қўшимча 2 минг 217 та олий таълим муассаларини битирган чет тили ўқитувчилари ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги томонидан яратилган 401 та электрон ахборот ўқитувчи ва ўқувчиларнинг электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида таълим ресурслари таълим порталига жойланди.

2015 йилда умумтаълим мактабларининг чет тили ўқитувчилари “Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчи” кўрик-танлови ўтказилиб, ғолибликни қўлга киритган 40 нафар ўқитувчи малака ошириш учун Буюк Британияга жўнатилиши режалаштирилган.