Алишер Султонов “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланган. Бу ҳақида “Газета.uz” сайти ўз манбасига таяниб хабар тарқатди. У бунгача компания раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Компаниянинг расмий сайтида ёзилишича, Алишер Султонов 2013 йилдан бери “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси Прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Расмий сайтда раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар ҳали қайд этилмаган.

Собиқ сенатор Алишер Султонов Ўзбекистон нефть ва газ соҳасида катта тажрибага эга ёш кадрлардан ҳисобланади. (у 1967 йилда таваллуд топган).

Компаниянинг аввалги раиси Файзуллаев Шокир 2010 йилдан бери “Ўзбекнефтгаз”га раҳбарликни амалга ошириб келаётган эди.

Алишер Султонов, шунингдек, футбол, шахмат сингари спорт турларига ривожига ҳам катта ҳисса қўшиб келади.

SHARE