Юрий Корсунцев / «Газета.uz»

Ўзбекистон 2100 йилда ҳам минтақанинг энг аҳолиси кўп мамлакат бўлиб қолади. Аммо аҳолиси 2050 йилга нисбатан 5 миллион нафарга камаяди.

БМТнинг дунё демографиясига бағишланган охирги ҳисоботида ёзилишича, 2030 йилда Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 397 минг кишини, 2050 йили эса 37 миллион 126 минг кишини ташкил қилади.

Бироқ кейинги аср бошига бориб мамлакат аҳолисининг камайиши тенденцияси бўлиши кутилмоқда. Яъни, БМТ прогнозларига кўра, 2100 йилга келиб Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион 77 минг кишини ташкил қилади.

Кейинги аср бошига бориб Қозоғистонда 24 миллион 712 минг, Тожикистонда 18 миллион 559 минг, Қирғизистонда 9 миллион 46 минг, Туркманистонда 5 миллион 606 минг киши яшайди.

БМТ ҳисоботида кўрсатилишича, 2015 йили Ўзбекистон аҳолиси 29 миллин 893 млн кишини ташкил қилмоқда. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра эса, 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси сони 31 миллион нафардан ошди.

SHARE