2015 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг баъзи масалалари, жумладан, бўлажак қўшма тадбирлар кун тартиби ва муддатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида халқаро ва минтақавий масалаларга алоҳида эътибор берилди.