Шокир Файзуллаев kun.uz

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Шокир Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Газета.uz сайти хабар беришича, у вазирликнинг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига раҳбарликни амалга оширади. Вазирлик расмий сайтидаги маълумотларга кўра, бу лавозим шу пайтга вакант бўлиб келган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Алишер Султонов “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясига раис этиб тайинланди.

SHARE