Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси хабар тарқатди.

Унда айтилишича, таркибга миллий терма жамоа сафида 83та ўйин ўтказган Александр Гейнрихнинг мамлакатнинг асосий жамоаси сафига яна чақирув олган. Матбуот хизматининг ёзишича, Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг ҳам чақирилгани жамоа ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтиришига хизмат қилади.

Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланганидан кейин ташкил этилган июль ойидаги йиғиндан фарқли ўлароқ, бу сафар хорижда фаолият олиб бораётган футболчилар ҳам жалб этилган. Шунингдек, аввалги йиғинда иштирок этмаган футболчилардан Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Икки муҳим ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинга чақирилганлар орасида миллий терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи — Сервер Жепаровдир. У шу кунга қадар мамлкат бош жамоаси сафида 107 бор майдога тушиб, 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринда Игнатий Нестеров. У миллий терма жамоа дарвозасини 91 ўйинда қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионатининг қўшма саралаш босқичи доирасида 3 сентябрь куни Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади. Бу учрашувдан беш кун ўтиб, Самвел Бабаян шогирдлари сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўйнайди. Бу икки ўйинга тайёргарликни терма жамоа 27 августдан бошлайди.

Аммо ижтимоий тармоқларда бош мураббийнинг бу хатти-ҳаракати кўпчиликка маъқул келмади. Хусусан, uff.uz сайтида эълон қилинган таҳлилий мақолада ёзилишича, “янги мураббий гарчи мамлакатимиздаги барча клублар ўйинчилари савиясидан хабардор бўлсада, терма жамоалар Маркази ва селекционерларни “оввора қилиб” ўтирмай, кенгайтирилган таркибга (легионерларимизни ҳиосбга олмаганда) “Пахтакор” ўйинчиларини(воҳа томондан бир-икки нафар футболчи қўшган киши бўлиб) чақириб қуя қолибди”.

Дарвозабонлар

  1. Александр Лобанов, “Пахтакор”
  2. Игнатий Нестеров, “Локомотив”
  3. Элдор Суюнов, “Насаф”

Ҳимоячилар

  1. Александр Мерзляков, “Пахтакор”
  2. Даврон Ҳошимов, “Пахтакор”
  3. Егор Кримец, “Пахтакор”
  4. Анзур Исмоилов, “Чангчун Ятай” (Хитой)
  5. Ислом Тўхтахўжаев, “Локомотив”
  6. Шерзод Аъзамов, “Насаф”
  7. Шавкат Муллажонов, “Локомотив”
  8. Виталий Денисов, “Локомотив” (Россия)
  9. Фаррух Сайфиев, “Насаф”

Ярим ҳимоячилар

  1. Одилжон Ҳамробеков, “Насаф”
  2. Шухрат Муҳаммадиев, “Насаф”
  3. Одил Аҳмедов, “Краснодар” (Россия)
  4. Сервер Жепаров, “Ульсан” (Жанубий Корея)
  5. Азизбек Ҳайдаров, “Аш-Шабоб” (БАА)
  6. Владимир Козак, “Пахтакор”
  7. Фозил Мусаев, “Сепаҳон” (Эрон)
  8. Сардор Рашидов, “ал-Жайиш”
  9. Санжар Турсунов, “Ворскла” (Украина)
  10. Станислав Андреев, “Пахтакор”
  11. Жавоҳир Соҳибов, “Пахтакор”
  12. Жасур Ҳасанов, “Локомотив”
  13. Санжар Шоаҳмедов, “Локомотив”

Ҳужумчилар

  1. Илҳом Шомуродов, “Насаф”
  2. Александр Гейнрих, “Ордабаси”
  3. Темурхўжа Абдухолиқов, “Локомотив”
  4. Игор Сергеев, “Пахтакор”
  5. Элдор Шомуродов, “Бунёдкор”