2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, тўлов-контракт миқдори ўтган йилгига қараганда ўртача 15 фоизга оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган.

“Хушнудбек.uz” сайтининг ёзишича, ҳозирги ҳолат бўйича энг кўп тўлов-контракт миқдори ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 8 миллион 550 минг сўмни, иккинчи таълим ҳамда магистратурасида эса 9 миллион 400 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Бакалавриатура бўйича энг кичик сумма 5 миллион 800 минг сўмни, иккинчи таълим ва магистратурада 6 миллион 290 минг сўм қилиб белгиланган.

SHARE