“Universal Mobile Systems” (UMS) мобиль операторининг жорий йил биринчи ярмидаги абонент базаси 643,1 минг фойдаланувчини ташкил қилди. Бу ҳақида Россиянинг “МТС” ОАЖ компанияси ҳисоботида маълум қилинган.

Компания маълумотларига кўра, бу 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига қараганда 3,41 баравар ўсиш деганидир. Ўшанда оператор 188,1 минг нафар мижозга хизмат кўрсатаётган эди. МТСнинг прогнозларига кўра, UMSнинг абонентлар базаси йилга охирига қадар 1,15 миллион нафарга етиши кутилаётир. Компаниянинг Ўзбекистон мобиль алоқа бозоридаги улуши 1 фоиздан 3 фоизга ошган.

UMS операторининг иккинчи чоракдаги жами тушуми 37,4 миллиард сўмни ташкил қилди. Жорий йилнинг охирига қадар ушбу кўрсаткич 189 миллиард (73 миллион АҚШ доллари) сўмга етиши кутилмоқда. Компаниянинг ҳисобот давридаги амалиёт зарари 66,3 миллиард сўмни (25 миллион АҚШ доллари), соф зарари эса 28,123 миллиард (1,08 миллион АҚШ доллари атрофида) сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида бўйича ўз хизматларини кўрсатишни бошлаган эди.

SHARE