“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Эронда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда. Бунинг учун Эрондан БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий қилинган санкциялар тўлиқ бекор қилиниши керак бўлади.

“Подробно” ахборот агентлигининг компания бош директори Валерий Тянга асосланиб маълум қилишича, Эрон юк ташиш нуқтаи назаридан жуда қулай мамлакат. Қолаверса, авиакомпания юк ташиш ҳамда йўловчи ташиш учун етарли даражада салоҳиятга эга.