ЎзА

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Маннон Алиевни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинлади.

12news.uz сайтининг хабар беришича, таниқли олим ва иқтисодчи, МДҲ банк институтлари уюшмаси президенти ўринбосари Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Олийгоҳнинг илгариги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди. Интернет нашри унинг қайси ишга ўтказилгани хусусида маълумот бермаган. Абдужаббор Абдувоҳитов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси ҳам ҳисобланади.

Шуни қайд этиш керакки, Академия давлат ва жамият бошқаруви соҳаси учун кадрлар тайёрлаб беради.