Ўзбекистонда воқеалар ва тадбирлар портали ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси воқеалар ва тадбирлар портали ишга туширилди. Infocom.Uz сайтининг ёзишича, портал “Ўзбекистон Республикаси давлат органалари фаолияти очиқлилигини таъминлаш, фуқароларнинг эркин ахборот олиш имкониятини янада ошириш ва жамоат назоратини амалга ошириш имкониятини кенгайтириш, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ўстириш, ёшларнинг ўзбек халқи учун муҳим бўлган тарихий саналар борасида билимларини бойитиш шунингдек “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва Интернет тармогъида миллий сегментни бойитиш мақсадида ишга туширилди”.

Портал http://365.gov.uz/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган расмий тадбирлар ва муҳим сиёсий воқеалар, Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган тарихий саналар ва халқаро даражада аҳамиятли бўлган кунлар борасида маълумотларни ўз қамровига олган.

Порталда фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда ҳар бир рўйхатдан ўтган фойдаланувчи портал хизматлари ўзига қулай ҳолда созлаб олишлари мумкин. Фойдаланувчилар мавжуд маълумотларни соҳалар ёки ташкилотлар кесимида кўришлари учун мавжуд созламалардан фойдаланишлари мумкин.

SHARE