Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида яшовчи уч фуқаро номига АҚШдан жўнатилган 39 дона iPhone 6, iPhone 6+ ва LG русумидаги телефонлар мусодара қилинди.

2news.uz сайти хабар беришича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур қимматбаҳо мобил алоқа воситалари божхона декларациясида кўрсатилмагани учун олиб қўйилган.

«Инсон ва қонун» нашри хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

SHARE