“Uzreport TV” телеканали (“Uzreport” ахборот агентлиги) УЕФА чемпионлар лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақида агентлик хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳуқуқ орқали телеканал “Highlights”, “Magazines” ёрдамида трансляцияни амалга оширади. Таъкидлаш лозимки, “Uzreport” ахборот агентлиги Ўзбекистонда биринчи бўлиб УЕФА чемпионлар лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри намойиш этиш ҳуқуқини расмий равишда қўлга киритди.

Мазкур натижага агентлик “SARAN MEDIA” вакиллари билан олиб борган музокаралари якунида эришгани қайд этилмоқда.

Ҳозирда телеканал бевосита олиб бориладиган транслация учун шарҳловчилар ва техника воситаларини кўрикдан ўтказмоқда.