Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 130 240 сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 254 730 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 254 730 сўм ҳамда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 156 310 сўм миқдорида белгиланди.

Фармонда айтилишича, бу “республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” жорий қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги Фармони билан ойлик маош оширилган эди.

SHARE