Американинг Виржиния штатида жонли эфир вақтида журналист ва телеоператор отиб кетилган. BBC хабар беришича, 24 яшар репортёр Элисон Паркер ҳамда 27 ёшли Адам Уард штатнинг Монета шаҳрида ўлдириб кетилган. Оммавий ахборот воситаси ходимлари ўша вақтда интервью олаётган бўлган.

Эфир вақтида ўқ овози эшитилган, сўнг интервью бераётган аёл қочиб қолган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Журналистлар маҳаллий WDBJ7 телеканалида фаолият юритишган. Телеканалнинг айтишича, журналист ва оператор эрталаб соат 6.45 да отиб кетилган.

 

SHARE