Машҳур Голливуд актёри Леонардо ди Каприо ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Орол денгизи муаммоси ҳақида фикр билдирди.

“Туялар сув бўйлаб юрибди, деб тасаввур қилиш мумкин. Аслида, улар Орол денгизининг қуриган тубида айланиб юришибди. Ирригация мақсадларида сувнинг ишлатилиши денгиз ҳажмининг қисқаришига, чўккан кемаларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ердаги бир вақтлар гўзал бўғоз ўрнида бугун кема қолдиқлари жой олди”, деб ёзади актёр.

Ди Каприо, шунингдек, собиқ иттифоқ республикаларидаги атроф-муҳитнинг ислосланиши, шу жумладан, Чернобиль ҳалокатига оид фотогалереяни томоша қилмоқчи бўлганларни ўз сайтига мурожаат қилишини сўраган.


Эслатиб ўтамиз, Леонардо ди Каприо БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича тинчлик элчиси ҳисобланади.