Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу йилнинг 3 сентябрь куни Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтадиган ғалаба парадида  қатнашади.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба, шунингдек, Хитой халқининг Япония босқичлигига қарши курашдаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу парадда 30 дан ортиқ мамлакат раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинди.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тадбирда жами 49 давлат вакиллари иштирок этади.

3 сентябрь куни Тяньаньмэнь майдонида бўлиб ўтадиган парада 12 минг аскар ва офицер ҳозир бўлади.