2015 йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон—АҚШ мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек баъзи халқаро ва минтақавий сиёсатга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.