Греция президенти Прокопис Павловулос 27 август куни мамлакат бош вазири вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлади. Унга мувофиқ, Греция конституциявий суди раиси Василику Тану-Хрестофилу мамлакат ҳукуматини сайловгача бошқариб туради.

Шундай қилиб, Василику Тану-Хрестофилу Греция тарихидаги илк аёл бош вазирдир. Бугуннинг ўзидаёқ у қасамёд келтиради.

Шуни айтиш керакки, ўтган ҳафта Алексис Ципрас истеъфога чиққанидан сўнг мамлакат президенти мухолифатдаги партиялар вакилларидан муддатидан олдин сайловни ўтказмаслик учун ҳукуматни тузишни сўраб кўрди. Аммо улар якуний тўхтамга кела олишмади.

Янги муваққат ҳукуматнинг тузилиши муддатидан олдинги сайловларга тайёргарлик кўриш бошланганидан ҳам далолатдир. Сайлов сентябрь ойида бўлиб ўтади.

SHARE