Шу йилнинг 3-14 сентябрь кунлари Ўзбекистондан 5200 нафар зиёратчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент—Мадина, Бухоро—Мадина, Самарқанд—Мадина, Термиз—Мадина, Наманган—Мадина, ҳамда Урганч—Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнаб кетади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар тарқатди.

Барча зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларида менингит ва гриппга қарши эмланди.Зиёратчиларга мавсум давомида 25 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 102 нафар гуруҳ раҳбари, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Ҳамюртларимиз Макка ва Мадина шаҳарларидаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади. Улар яшаб турадиган меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидениеси дастурларини томоша қилиш имконияти бўлади.

Ҳожилар 27 сентябрдан 8 октябргача ватанга қайтиб келади.

SHARE