Фото: Heinz-Peter Bader / Reuters

Австрия ҳуқуқ-тартибот идоралари пайшанба куни Венгрия билан чегарадош ҳудудда ичида мигрантларнинг жасадлари бўлган юк машинасини топишди. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жасадларнинг сони 70 нафардан ошиши мумкин.

Шуни қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги ички можаролар ҳамда аҳоли турмуш даражасининг пастлиги мигрантларнинг Европага интилишини кучайтирмоқда.

Шу кунларда Австрияда бўлиб ўтаётган саммит ҳам айнан шу масалага бағишланган.

Австрия полицияси сўзларига кўра, шоссе яқинидаги парковкада юк машинаси аниқланган. Юк машинаси чоршанба кунидан бери ўша ерда турган. Фақатгина пайшанба куни унинг жасадлар борлиги маълум бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мигрантлар аллақачон нобуд бўлишган.

Асвтрия ички ишлар вазири Йоханна Микль-Ляйтнер матбуот анжуманида ушбу кунни “қора кун” деб атаб, ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдирган ва мигрантларни ташиш билан шуғулланувчиларга қарши жиддий кураш олиб борилишини қайд этган. Дастлабки маълумотларга кўра, Венгрия пойтахтида 3 нафар шахс ушбу воқеа бўйича қўлга олинган. Яна тўрт нафар шубҳаланаётган шахс қидирилмоқда.