Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий валютаси — сўмнинг рублга нисбатан қадри ошди. Бу ҳақида Марказий банк маълумотларига асосланиб, “РИА Новости” хабар тарқатди.

Ой бошидан бери бир рублнинг қиймати 44 сўм 37 тийиндан 39 сўм 89 тийинга, яъни 11 фоизга қадрсизланди.

Экспертларнинг фикрича, рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантиришга таъсир кўрсатмаслиги ҳам мумкин. Россиянинг Ўзбекистонга экспорти таркибида машинасозлик комплекси маҳсулотлари 60 фоизни ташкил қилади, Ўзбекистон эса бу борада 8-10 фоизни ташкил этади. Бу эса Ўзбекистонга Россия ички бозоридаги рублнинг қадрсизланишидан имкон қадар кўпроқ ҳимояланиш имконини беради.

Сўмнинг долларга нисбатан расмий курси ҳам барқарор сақланмоқда.

SHARE