ЎзА/Газета.uz

Ўзбекистонда Мустақилликнинг 24 йиллиги нишонланмоқда. Байрамнинг асосий тадбири Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида бўлиб ўтди.

Бу ерга Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари ташриф буюрди.

Президент Ислом Каримов мустақилликнинг йигирма тўрт йиллиги билан Ўзбекистон халқини муборакбод этди. Сўнг миллий ва замонавий куй-қўшиқлар янгради. Байрам сўнггида мушакбозлик уюштирилди.

“Ватандош” таҳририяти жамоаси барча ҳамюртларимизни байрам билан қутлайди. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

SHARE