АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлади

АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлади.

Америка халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 24 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман ҳамда энг яхши тилакларимни йўллайман.

Қўшма Штатлар 1991 йил 25 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган мамлакатдир. Биз Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги тарафдоримиз. Биргаликда биз узоқ муддатли кучли ва пухта икки томонлама алоқаларни барпо этдик. Қўшма Штатлар ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашни рағбатлантиришда, барча соҳаларда конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашда, Ўзбекистон билан хавфсиз, демократик ва фаровон келажак йўлида фаолият олиб боришда давом этади.

Мен Ўзбекистон халқига тинчлик, омад ва фаровонлик тилайман.

Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!