Ислом Каримов 2-3 сентябрь кунлари Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2015 йил 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парад 3 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. Меҳмонлар орасида Россия раҳбари В. Путин, БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам бор.

Хабарларда айтилишича, парадда 12 минг нафар аскар, шунингдек, танклар, 200 га яқин самолёт иштирок этади.