Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида дунёга келган қизалоққа айни пайтда “Ёшлар” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” сериали бош қаҳрамонларидан бирининг исми қўйилганини исботловчи сурат тарқалди. Бу ҳақида Kun.uz сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2015 йилнинг 10 август куни дунёга келган қизалоққа берилган туғилганлик ҳақида гувоҳномада унинг исм-шарифи Лутфуллаева Ишани Жахонгир қизи деб ёзилган. Гувоҳнома пастки қисмида эса 2577 сон билан далолатнома қайд этилгани белгиланган.

Сайтнинг эслатишича, ўтган давр ичида ўзбек оилаларида туғилган болаларга Брюс Ли, Чингачкук, Месси, Неймар, Дэвид Бекҳэм ва бошқа машҳур кино ҳамда сериал қаҳрамонлари, футболчиларнинг исм-шарифлари қўйилган.

ishani1

SHARE