Ўзбекистонда 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш фақат темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 28 августдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юк жўнатувчиларнинг буюртманомалари бўйича талаб қилинадиган изотермик ва универсал ҳаракатланадиган таркиб белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини таъминлайди.

Шунингдек, 2015 йил 1 октябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш механизми жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритади.

SHARE