UzA/Gazeta.uz

“GM Uzbekistan” ва автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар шу йилнинг 1 августидан олинган “профилактика таътиллари”дан сўнг фаолиятини қайта бошлашди.

РИА “Новости” ахборот агентлигининг “Ўзавтосаноат” компаниясидаги манбаларига таяниб маълум қилишича, байрамдан сўнг барча корхоналар ишлай бошлади. Барча ишлаб чиқариш ва конвейер линиялари эса келгуси ҳафтада иш бошлайди.

Газета.uz ёзишича, бундан аввалроқ, корхоналар фаолиятини тўхтатиш режали эканлиги ва Асакадаги автомобиль заводида олиб борилаётган профилактика тадбирлари билан боғлиқлиги маълум қилинган. Гап шундаки, GM Uzbekistan T250 (Chevrolet Aveo) русумидаги автомобилларни йиғиш учун янги технология линияларини ўрнатиш мақсадида ҳам профилактика тадбирларини ўтказган эди. Ушбу янги турдаги автомобиль 2016 йилда ишлаб чиқарилади.

SHARE